Жаҳон | 16:39 / 01.12.2016
4889
2 дақиқада ўқилади

Маҳмуд Аббос минтақада манфаатлар тақсими бошланишига нима сабаб бўлганига оид фикр билдирди

Фото: minval.az

"Араб баҳори" – Яқин шарқнинг қатор мамлакатларида амалга оширилган инқилоб ва давлат тўнтаришлари – йирик давлатлар томонидан Яқин шарқдаги манфаатларини тақсимлашни бошлашга туртки бўлди. Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос, "Ал-Жазира" телеканалига кўра, шундай баёнот берган. 

"Мен "араб баҳори" ҳодисаларига ўта салбий ёндашаман. Булар янги Сайкс-Пико келишуви (ўтган аср бошларида Европа давлатларининг Яқин шарқдаги манфаатларига ойдинлик киритувчи махфий келишув)га тайёргарлик бўлди ва араб давлатлари ҳамда халқларига қарши қаратилди", - деган Аббос. У Рамаллоҳда Фаластинни озод қилиш ҳаракати съездида шундай фикрни билдирган. 

Унинг сўзларига кўра, "сурияликлар ва бошқа араб давлатлари "араб баҳори"дан қайғу-аламдан бошқа нарса орттирмаган".

"Ҳозирги вақтда минтақада бўлаётган воқеаларнинг араблар ва баҳорга умуман алоқаси йўқ", - деган Аббос. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид