Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония фазовий туризмни ривожлантиради
Япониядаги 3та хусусий компания фазовий туризмни ривожлантириш бўйича қўшма корхона ташкил этишга келишиб олди. У 2023 йилнинг декабрида иш бошлаши кутилмоқда.
All Nippon Airways йирик авиаташувчиси ва HIS сайёҳлик оператори лойиҳани молия ҳамда ишчиларни ўқитиш орқали қўллаб-қувватлаш ниятида. Икки фазовий самолётни PD Aerospace венчур компанияси ишлаб чиқади. У Япониянинг JAXA аэрофазовий агентлиги билан ҳамкорликда ишлаб боради.
Ҳар бир қурилма икки учувчидан ташқари яна 6 нафар сайёҳни қабул қилиши мумкин. Фазовий самолёт Ер узра 100 километр баландликка кўтарилиш имконига эга. Саёҳат 90 дақиқа давом этиб, фазовий туристлар беш дақиқа ичида вазнсизлик ҳолатига тушадилар. Бундай ғаройиб саргузашт учун эса 124 минг доллардан воз кечиш керак бўлади.
PD Aerospace компанияси исталган кишини вазнсизлик шароитида ишлашга ўргатувчи дунёдаги биринчи курслар очилиши ҳақида маълум қилди.
Мавзуга оид
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026
Япония Ўзбекистонга техник ёрдам ажратади
22:52 / 22.05.2026