Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониянинг 2017 молия йилидаги ҳарбий харажатлари рекорд даражагача оширилади
Япония 2017 йил 1 апрелда бошланадиган 2017 молия йилида ҳарбий харажатлар миқдорини рекорд даражада, яъни 5,1 трлн иенгача (46,36 млрд доллар) оширади. Бу ҳақда "Майнити" газетаси хабар бермоқда.
Асосий эътибор Шимолий Кореянинг баллистик ракеталарни мунтазам ва муваффақиятли отиши ортида ҳаво ҳужумига қарши мудофаани ошириш ва "чекка ороллар" деб аталувчи, биринчи навбатда, Япония ва Хитой ўртасида баҳсга сабаб бўлаётган Сенкаку оролининг Хитойнинг Шарқий Хитой денгизидаги фаоллигининг ошиши сабабли мудофаасини таъминлаш билан боғлиқ харажатларга қаратилади.
Шунингдек, Япония мудофаа кучларини баллистик ракеталарни уриб тушира оладиган ҳавога қарши мудофаа ракеталари ҳамда кучайтирилган разведка функцияларига эга сув ости кемалари билан таъминлашга маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда.
Японияда ҳарбий харажатлар кетма-кет бешинчи йил ошириб келинмоқда. Жорий йилда Япония мудофаа қобилиятини қўллаб-қувватлаш учун 5,054 трлн иен (45,9 млрд доллар) ажратилган.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026