Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон раҳбари истеъфога кетишдан аввал бир нечта давлатларга ташриф буюради
Пентагон раҳбари Эштон Картер 3 декабрда хизмат сафарига йўл олади. У бу сафар давомида бир нечта давлатларга, жумладан, Япония, Ҳиндистон, Баҳрайн, Исроил, Италия ва Буюк Британияга ташриф буюради. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Маълум қилинишича, Картер 6 декабрда Японияга етиб келади ва у ерда жойлаштирилган АҚШ қўшинлари ҳамда япониялик ҳамкасби Томоми Инада билан учрашади. Кейинроқ у Ҳиндистон мудофаа вазири Манўхар Паррикар билан учрашув ўтказади. Картер 10 декабрда Баҳрайнга, 12 декабрда Исроилга ташриф буюради. Картер Исроилда бу давлат мудофаа вазири Авигдор Либерман билан учрашади.
Пентагон раҳбари 13 ва 14 декабрда Италияда бўлади ва "Россиянинг Шарқий Европадаги тажовузини бостириш"ни муҳокама қилади. Сўнгра Картер Лондонда Буюк Британия мудофаа вазири Майкл Фэллон билан учрашув ўтказади.
Мавзуга оид
11:58 / 25.05.2026
Пентагон НУЖларга оид ҳужжатларнинг навбатдаги қисмини эълон қилди
21:13 / 12.05.2026
Пентагон АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушнинг нархини очиқлади
21:36 / 08.05.2026
Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди
16:21 / 24.04.2026