Жамият | 12:29 / 02.12.2016
10146
1 дақиқада ўқилади

Умра мавсумида 15 млн зиёратчи Саудия Арабистонига келиши кутилмоқда

Фото: Muslim.uz

Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида 1438 ҳижрий йил умра мавсумида хорижлик зиёратчилар учун 1500 дан ортиқ меҳмонхоналар тайёрлаб қўйилди. Саудия Арабистони ҳукумати вакилларининг таъкидлашича, бу йилги “кичик ҳаж” ибодатини адо этиш учун 15 000 000 га яқин зиёратчилар ташрифи кутилмоқда. Ўтган йилги мавсумга солиштирганда бу йилги умра зиёратчилар сони 3 000 000 га ошганини кўриш мумкин.

Жорий Умра мавсумининг дастлабки кунларида мавжуд меҳмонхоналарнинг 85 фоизи банд қилиб қўйилди. Айниқса, Масжиди Ҳарам атрофидаги меҳмонхоналарга ҳар йилгидек талаб кўп.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонида ҳаж ва умра мавсумлари ҳижрий йил ҳисобида олиб борилади. Бу йилги умра мавсуми 2016 йил ноябрь ойидан 2017 йил июль ойи бошларигача давом этади.

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси,
Мақсуд Каримов.

Мавзуга оид