Хитой ТИВ раҳбари Трампнинг суҳбати юзасидан изоҳ берди
Хитой ТИВ раҳбари Ван И АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг Тайвань маъмурияти етакчиси Цай Инвэнь билан телефон орқали суҳбатлашганидан сўнг, Пекин ва Вашингтон муносабатлари бундан жабр кўрмаслигига умид қилаётгани ҳақида айтиб ўтди, деб хабар беради Ассошиэйтед Пресс агентлиги.
Аввалроқ, Трампнинг Тайвань маъмурияти раҳбари Цай Инвэнь билан телефон орқали суҳбатлашгани маълум бўлганди. Бу АҚШ раҳбарининг Тайвань етакчиси билан 1979 йилдан бери амалга оширган илк мулоқоти бўлди. Ўшанда Тайван маъмуриятининг Вашингтон билан дипломатик алоқалари тўхтатилган.
“Ягона Хитой” сиёсати Хитой ва АҚШ ўртасидаги соғлом муносабатларда туб негизга айланган. Биз бундай сиёсий асосга жиддий путур етмаслигига умид қиламиз”, - дея Ван Ининг сўзларини келтиради агентлик.
Суҳбат ҳақида маълумотлар пайдо бўлгач, Оқ уй “Ягона Хитой” сиёсатига амал қилаётганини тасдиқлади. ОАВнинг хабар беришича, Трампнинг Тайвань вакиллари билан суҳбатлашиши ҳақида Оқ уй ҳам, давлат департаменти ҳам олдиндан хабардор этилмаган.
Мавзуга оид
00:03
Хитой яна тўққизта давлат билан визасиз режим жорий қилди
17:32 / 07.11.2024
Хитойда янги оила қуриш ҳолатлари рекорд даражада камайиб кетди
13:29 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Хитой аниқ қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда
10:58 / 07.11.2024