Спорт | 00:19 / 03.12.2016
11501
1 дақиқада ўқилади
Карякин: Каспаров ҳамма ишни россияликларга қарши қилгани учун Карлсенга мухлислик қилди
Куни-кеча шахмат тожи унвони учун баҳс олиб борган россиялик шахмат устаси Сергей Карякин шахмат бўйича 13-жаҳон чемпиони Гарри Каспаровнинг норвегиялик жаҳон чемпиони Магнус Карлсенга мухлислик қилганига изоҳ берди.
"Мени Каспаров Карлсенга мухлислик қилгани безовта қилмади, чунки мен у билан умуман мулоқот қилмайман. Менинг ишим – шахмат ўйнаш. У эса россияликларга қарши иш қилади ва табиийки, у Карлсенни қўллаб-қувватлаган", деб айтди Карякин "Реальная игра" дастури эфирида.
Карякин ва Карлсен ўртасида шахмат тожи учун кечган баҳс норвегияликнинг ғалабаси билан якунланди ва у чемпионлик тожини ўзида сақлаб қолди.
Мавзуга оид
09:30 / 12.05.2024
Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни яна мағлуб этди
22:13 / 24.04.2024
Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гарри Каспаров Россияда сиртдан ҳибсга олинди
22:25 / 06.03.2024
Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гарри Каспаров Россияда «террорчилар ва экстремистлар» рўйхатига киритилди
21:15 / 28.12.2023