«Ҳалокатга учраган самолётда учувчи бўлган капитан Кирога Боливия ҲҲК томонидан суд асосида таъқиб қилинган. Унга нисбатан суд қарорини мажбурий қўллаш ҳақида қарор ҳам чиқарилганди», - дея хабар берган ҳарбий маҳкама раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, Кирога ва яна тўрт учувчи ҳарбий ҳаво кучларидан ўзбошимчалик билан кетиб қолгани учун судга берилган. Боливиядаги қонунларга кўра, давлат ҳисобидан ўқиган ҳамда профессионал тайёргарликдан ўтган учувчилар маълум муддат ҲҲКда хизмат қилга мажбур саналади.
Кирога ва унинг ҳамкасблари эса белгиланган муддатнинг ярмини ўтаб, бўшашга қарор қилишган ва улар учун алоҳида ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда муносабатда бўлишларини сўрашган. Феррейранинг сўзларига кўра, бунга ҳеч қандай жиддий асос бўлмаган. Мудофаа вазирининг таъкидлашича, учувчиларнинг АҚШ ва Европа давлатларидаги тўлиқ таълим курси Боливияга деярли 100 минг долларга тушади.
Шунингдек, Ферейранинг айтишича, LaMia ҲҲКга самолётларни таъмирлаш ва сақлаш бўйича ҳам қарздор бўлиб қолган, деб хабар қилган AP.
Маълумот учун, Боливиянинг LaMia йўловчи ташувчи самолёт 29 ноябрь куни Колумбиянинг Медельин шаҳридан 50 километр узоқликда ҳалокатга учради. Унинг бортида 77 киши бўлган бўлиб, улар орасида Бразилиянинг “Шапекоэнсе” футбол клуби аъзолари ҳам бор эди. Ҳалокатга ёқилғининг етишмовчилиги сабаб қилиб кўрсатилди. Ҳодиса оқибатида 71 киши бевақт ҳаётдан кўз юмган.










