Жаҳон | 10:40 / 07.12.2016
11594
1 дақиқада ўқилади

Трамп: АҚШ бошқа давлатлар ички ишларига аралашишга чек қўяди

© AFP 2016/ Jim Watson

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп мамлакатининг бошқа давлатлар ички ишига аралашиш сиёсатига барҳам бериш ниятида

"Тарих сабоқлари ва барқарорликка, барча нарсада барқарорликка кўмаклашиш истаги бизларни олдинга етаклайди. Интервенциялар оқибатида келиб чиққан бошбошдоқликнинг вайрон қилувчи даври, ниҳоят тугаши керак", — деган Трамп Шимолий Каролинада бўлиб ўтган митингда. 

У, шунингдек, унинг маъмурияти "тузумларни ағдариш" ўрнига терроризмга қарши курашга тайёр бўлган барча мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишини таъкидлади. 

"Биз ҳеч нарсани билмайдиган хорижий тузумларга аралашмаслигимиз керак. Бунинг ўрнига биз диққатимизни ИШИДни йўқотиш ва терроризмга қарши курашга қаратишимиз керак. Ва биз шундай қиламиз. Бизнинг мақсадимизга шерик бўлган ҳар қандай давлат ҳамкоримиз бўлади, биз буни унутмаймиз. Биз дўстликни мустаҳкамлаймиз ва янги дўстлар қидирамиз", — деган Дональд Трамп.
 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид