Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Киев – Олмаота» самолёти ўзбекистонлик маст эркак сабаб фавқулодда қўнишга мажбур бўлди
Самаранинг «Курумич» аэропортида 8 декабрь куни соат 3:00 да «Киев – Олмаота» йўналиши бўйича парвоз қилган Airbus A-319 самолёти фавқулодда қўнишга мажбур бўлди, деб хабар қилди Samru.ru.
Қозоғистоннинг Qazaq Air авиакомпаниясига тегишли бўлган самолётда 50 нафар йўловчи бўлган. Куйбишев транспорт прокурори ўринбосари Дарья Калиничеванинг хабар беришига кўра, самолёт Самарада маст ҳолатда бўлган йўловчи сабаб 2,5 соат қолиб кетган. У олиб чиқилгач, лайнер белгиланган йўналиш бўйича парвозни давом эттирган.
Маълум бўлишича, 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси самолёт бортида ўз рафиқаси билан жанжаллашиб, уни урган. Лайнер экипажи эса Самарада фавқулодда қўниш ҳақида қарор қабул қилди. Маст тартиббузар полиция бўлинмасига олиб кетилди.
Мавзуга оид
16:14 / 12.01.2026
Осло аэропорти дрон сабаб учиш-қўниш йўлагини вақтинча ёпди
15:48 / 12.01.2026
Аэропорт, вокзал ва автостанция номлари давлат тили қоидаларига мослаштирилади
09:31 / 08.01.2026
Ноқулай об-ҳаво сабаб қатор авиарейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди
10:03 / 07.01.2026