Жаҳон | 08:31 / 09.12.2016
9606
1 дақиқада ўқилади

Трамп Хитойни бозор иқтисодиёти қоидаларига амал қилишга мажбурламоқчи

© AFP 2016/ Saul Loeb

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп пайшанба куни Хитойни бозор иқтисодиёти қоидаларига амалга қилишига мажбурлаши ҳақида ваъда берди.

"Хитойда бозор иқтисодиёти йўқ", - деди Трамп Айова штатидаги тарафдорлари олдида чиқиш қилиб.

У Пекин ўз миллий валютаси билан манипуляция қилаётганини яна бир бор такрорлади. "Биз уларни қоидаларга амал қилган ҳолда ҳаракат қилишларига мажбурлаймиз", - деган Трамп.

Шу билан бир қаторда, у АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатларнинг муҳимлигини ҳам таъкидлаб ўтди. Трампнинг сўзларига кўра, "уларни яхшилаш лозим".

Шунингдек, Трамп оммага Айова штати губернатори Терри Брэндстедни АҚШнинг Хитойдаги янги элчиси деб таништирган. "Бу инсонни мен Хитойдаги элчи лавозимига танладим", - деди у.
 

Мавзуга оид