Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Хитойга қатъий норозилигини билдирди
Фото: U.S. Air Force
Япония душанба куни Хитойга икки мамлакат самолётларининг Окинава ороллари яқинидаги осмонда ўзаро қарама-қаршиликка киргани сабаб қатъий норозилигини маълум қилди, деб хабар берди Киодо агентлиги.
Аввалроқ, Япония ўзини-ўзи мудофаа қилиш ҲҲК қирувчилари ҳавога тревога сабаб кўтарилгани хабар қилинганди. Бу ҳолат японларга тегишли бўлган Окинава ороллари яқинида Хитойнинг олти самолёти пайдо бўлгани билан боғлиқ бўлди. Хитой эса Японияни самолётларга хавф туғдирган жуда яқин масофада ҳаракат қилганликда айблади.
Япония мудофаа вазирлиги “бу ҳақиқатдан узоқ” эканини маълум қилган. “Афсуски, бу Япония ва Хитой муносабатларини яхшилашга ҳалақит беради”, - дейилган вазирлик баёнотида.
Мавзуга оид
16:11 / 02.05.2026
“Тасалли берувчи аёллар” маскани — япон ҳарбийлари қанча қиз-аёлни жинсий қулликка маҳкум этганди?
22:34 / 25.04.2026
Япония икки ўзбекистонликни депортация қилди
18:51 / 23.04.2026
Уйқуда бош ҳолатини ўзи ўзгартирадиган Mirukuru ёстиғи тақдим этилди
12:54 / 04.04.2026