Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғоналик болалар томонидан Андижон–Тошкент поездининг ойналарини синдириш бошланди
2016 йилнинг сентябрь ойидан қатнай бошлаган Андижон–Тошкент поездига мактаб ўқувчилари томонидан тош отиш ҳолатлари қайд этилмоқда. Масалан, жорий йил 2 октябрь куни Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи 10 ёшли А.Турсунов ва А.Қурбонов мазкур йўналишдаги поезд ойнасига тош отиб синдирган. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда.
Поездни тошбўрон қилиш ҳолати Ўзбекистон, Қўштепа, Олтиариқ туманларида ҳам қайд этилган. Маълум қилинишича, йўловчи поезд вагонининг битта ойнаси 5 миллион сўмдан ортиқ туради. Мазкур ҳолатлар юзасидан болаларнинг ота-оналарига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра жарима солинган. Бундан ташқари, етказилган зарарни ота-оналардан ундириш бўйича даъво киритилган.
Газетанинг ёзишича, Фарғона вилоят халқ таълим бошқармаси раҳбари З.Тешабоев ўқувчилар томонидан бундай салбий ҳаракатлар содир этилмаслиги учун мактаб дастурига бу борада қўшимча дарс киритиш лозимлигини айтган.
Мавзуга оид
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
08:21 / 25.06.2026