Reddit фойдаланувчилари ҳар куни Photoshop Battles жамиятида фотожаблар яратиш борасида тажриба оширишади. Ижод учун сиёсатчилар, спортчилар, актёрлар суратлари ва ижтимоий тармоқларда вирус каби кенг тарқалган суратлар олинади. TJ нашри поёнига етаётган йилнинг энг машҳур фотожабларини ёдга олди.
Одамлар
Технологик стартап стажёри иш жойида ухлаб қолди, буни кўрган ҳамкасблари у билан биргаликда суратга тушишди. Reddit'да чоп этилгандан кейин фойдаланувчилар сурат муаллифини "Тахтлар ўйини" персонажига айлантиришди ва ўнлаб бошқа фотожабларни яратишди.



2013 йилда Челябинск опера ва балет театри артистлари махсус фотокўргазма учун йўл патруль хизмати ходимларининг кийимида суратга тушишди. Вақт ўтгани сари суратни янгиликларда ҳам қўллай бошлашди. 2016 йилда сурат фотожаблар учун асос бўлиб хизмат қилди.



Март ойининг бошида америкалик Шон Каннингем ўғлини бейсбол таёғи зарбидан қутқариб қолди. Янгиликлар сайтлари ва телевидение ушбу суратга эътибор қаратди. Суратдаги бошқа бир киши эса фотожабларнинг бош қаҳрамонига айланди.



Reddit фойдаланувчилари ёш жуфтликнинг муваффақиятсиз суратига диққатни қаратишди. Сурат Миннесота штатида олинган. Оригинал сурат остида бир неча кун ичида мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилди, ушбу сурат бўйича эса ўнлаб фотожаблар яратилди. Кейинроқ ОАВда берилган интервьюда суратдаги йигит учрашувдан эмас, музқаймоқ сотиб олиш учун пули қолмаганидан хафа бўлганлигини маълум қилди.













































