Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йоркда бортида Чусовитина бўлган самолётда бомба топилмади
Душанба куни Нью-Йорк аэропортида фавқулодда қўнишга мажбур бўлган Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси самолёти бортида ҳеч қандай бомба топилмаган. Бу ҳақда аэропорт маъмурияти хабар берди.
"Ҳукумат Жон Кеннеди номидаги аэропортга пўписа сабаб жўнатилган Lufthansa самолёти билан ҳолат юзасидан изоҳ берди. Йўловчилар хавфсиз жойга кўчирилди... бомба топилмади", - дейилади аэропорт маъмуриятининг Твиттерда чоп этилган хабарида.
Маълумотларга кўра, рейсда бўлган барча йўловчилар меҳмонхоналарда жойлаштирилган.
Аввалроқ, ушбу самолёт бортида ҳамюртимиз Оксана Чусовитина ҳам бор бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Мавзуга оид
10:34 / 13.03.2026
Оксана Чусовитина жаҳон кубогида финалга чиқди
19:49 / 06.03.2026
Оксана Чусовитина Жаҳон кубоги финалига чиқди
17:57 / 08.03.2025
Спорт гимнастикаси. Оксана Чусовитина – жаҳон кубоги ғолибига айланди
21:47 / 26.08.2024