Россиялик мухолифатчи Россия президенти лавозими учун курашиш истагини билдирди
Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний 2018 йилда Россия президенти лавозими учун курашиш истагини билдирди. Сиёсатчининг бу борадаги видеомурожаати унинг номзодини президент лавозимига илгари суриш бўйича кампания сайтида жойлаштирилди.
"Бир йилдан сал кўпроқ вақтдан кейин мамлакатимизда президент сайловлари бўлиб ўтади. Мен унда иштирок этиш борасида узоқ ўйладим ва иштирок этишим ҳақидаги хулосага келдим. Мен Россия президенти лавозими учун курашда иштирок этаман", деб айтган Навальний.
Мухолифатчининг фикрича, бу қарор бутун мамлакат ва "ҳар бир аниқ одам", жумладан унинг ғояларини қўллаб-қувватламайдиганлар учун ҳам фойдали бўлади. Навальнийнинг айтишича, у сайловчиларга давлатни ривожлантиришнинг муносиб дастурини таклиф қилишга тайёр.
Бир ой аввал Россия Олий суди президиуми Навальнийга қарши "Кировлес" иши бўйича айблов ҳукмини бекор қилиб, иш материалларини Киров судига қайта кўриб чиқиш учун юборган. Шу тариқа, ушбу иш бўйича ҳозирча мухолифатчи сайловда иштирок этиш бўйича ҳуқуқи чекланмаган.
Айни вақтга келиб "Яблоко" партиясининг собиқ етакчиси Григорий Явлинский ҳам президент сайловларида иштирок этиш истагини билдирган.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024