Ўзбекистон | 17:00 / 13.12.2016
85459
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими қачон ўтказилиши маълум бўлди

Ўзбекистон Республикасининг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими шу йилнинг 14 декабрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда kun.uz нашрига парламентдаги манбалар маълумот берган.

Бу қарор Сенатнинг 13 декабрда бошланган мажлисида қабул қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни бўлиб ўтган Президент сайловида 88,61 фоиз овоз тўплаб ғолиб бўлган эди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92-моддасига биноан, Президент Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси йиғилишида қуйидаги қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади:

“Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, Республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан”.

Мавзуга оид