Спорт | 16:41 / 13.12.2016
5231
2 дақиқада ўқилади

Собиқ Югославия клублари битта лигага бирлашиши мумкин

Собиқ Югославия ҳудудидаги мамлакатлар клублари иштирокида янги халқаро лига ташкил этилиши мумкин. Гап Сербия, Хорватия, Босния ва Герцеговина, Словения, Черногория ва Македониядан бўлган 24 жамоа ҳақида кетмоқда. 

Янги лига лойиҳаси УЕФАга тақдим этилган, 30 дақиқали тақдимот ташкилот президенти Александер Чеферин (Словения футбол федерациясининг собиқ раҳбари) ва УЕФАнинг турнирлар ўтказиш бўйича директори Жоржио Маркетти томонидан кўриб чиқилган.

Македония футбол федерациясининг турнирлар ўтказиш бўйича бўлими раҳбари (айнан у тақдимотни тайёрлаган) Вашко Дойчиновскининг айтишича, УЕФА раҳбарияти лойиҳани яхши баҳолаган.

Турнир Чемпионлар лигаси ва Европа Лигаси форматида ўтказилиши режалаштирилган. Аввалига клублар 4тадан бўлиб, 6 гуруҳга ажратилади, баҳорда плей-офф ўйинлари старт олади. Ҳозирча плей-офф ўйинлари 1/8 ёки 1/4 финалдан бошланиши бўйича аниқ қарор қабул қилинмаган. 

Турнир ташкилотчилари ғолибга Чемпионлар лигаси йўлламаси, иккинчи финалчи жамоага эса Европа Лигасида иштирок этиш учун йўлланма берилиши кўзда тутилган. Ҳозирча УЕФА бу борада жавобини билдирмади. 

Янги турнир 2018 йилнинг кузидан бошлаб ўтказилиши режалаштирилган. 

Мавзуга оид