Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенатнинг ташқи сиёсат масалалари қўмитаси қайта ташкил этилди
13 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи йиғилишида сенаторлар Ўзбекистоннинг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Республика Конституциясининг 24 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда сўзлаган маърузасида кўрсатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Сенатнинг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, чет эл инвестициялари ва туризм йўналишларидаги фаолиятини ривожлантириш ва жадаллаштириш масалаларини кўриб чиққан.
ЎзА хабарига кўра, Ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш, жаҳон миқёсида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, мамлакат минтақаларига чет эл инвестициялари ва замонавий технологияларни жалб қилиш, туризмни ривожлантириш, мамлакатнинг халқаро имижини мустаҳкамлаш мақсадида Сенатнинг ташқи сиёсат масалалари қўмитасини халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, чет эл инвестициялари ва туризм қўмитасига айлантириш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026