Жамият | 14:54 / 16.12.2016
9812
1 дақиқада ўқилади

Калифорниядаги уйлардан бирининг ҳовлисида америка ёввойи мушуги буғуни ўлдирди

АҚШнинг Сан-Франциско (Калифорния штати) шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг уйида ўрнатилган кузатув камералари ўлдирилган буғуни судраган пумани тасвирга туширди. YouTube-каналлардан бирида тақдим этилган ушбу ролик бир кеча-кундуз давомида 16 минг маротаба томоша қилинди.

Видеога қолдирилган изоҳда таъкидланишича, буғу Питер Раунбьюлернинг уйи эшиги ёнида ўлдирилган. Маълум бўлишича, ўтхўр жонивор ҳудуддаги атиргул япроқларига яқин келганида унга йиртқич ҳужум қилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид