Instagram ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси бўлсангиз ва таниқли шахсларнинг қаерларда дам олишини кузатсангиз, уларни Ер юзидаги энг ҳашаматли меҳмонхоналар қизиқтиришининг гувоҳи бўласиз. Ҳар ҳолда, Instagram тармоғидаги энг машҳур меҳмонхоналар рўйхатидан шундай хулоса келиб чиқади. Bloomberg ушбу рейтинг билан яқиндан таништирди. 

 

1. The Cosmopolitan of Las Vegas, АҚШ

Instagram тармоғидаги ушбу энг машҳур меҳмонхона, шубҳасиз, Вегасдаги энг ҳашаматли меҳмохона ҳисобланади. Премиум тоифали, 186 квадрат метр майдонга эга, янги 21 номер, шунингдек хусусий ўйин салони хизматингизга мунтазир. 

 

2. Atlantis, the Palm, Дубай

Atlantis'га 457 295 квадрат метрли ҳудуд камлик қилган кўринади - келаси йилда унинг "укаси", 44 қаватли, 800 номерли The Royal Atlantis меҳмонхонаси бунёд этилади. Бу ердаги Ambassador сув ости дунёсида эса скатларни (думи ингичка, япалоқ денгиз балиғи) томоша қилиб, вақтингизни мазмунли ўтказасиз. 

 

3. Fontainebleau Miami Beach, АҚШ

Fontainebleau меҳмонхонасида йилнинг энг унутилмас суратини олиш учун ҳали вақтингиз бор: бу ердаги Янги йил байрам дастурида меҳмонлар Жастин Бибернинг қўшиқларини тинглашлари мумкин бўлади. Бу Майами-бич тунги ҳаётининг ажойиб кадрларидан бири, холос: машҳур Liv клуби ҳамда Hakkasan ва Michael Mina 74 каби ҳашаматли ресторанлар ҳам мижозларга юксак хизмат кўрсатишга тайёр.  

 

4. Wynn, Лас-Вегас 

Вегасга ташриф буюрган меҳмонларнинг аксарияти Bellagio меҳмонхонаси шифтидаги мусаввир Чихулининг санъат намуналарини суратга олиб, Instagram'га юклайди. Бироқ ижтимоий тармоқлар нуқтаи назаридан, Wynn меҳмонхонасидаги гуллар безаги кўпроқ қизиқиш уйғотади. Бу суратга тушиш учун энг муносиб жойдир. Бироқ у қадар таниқли бўлмаган яна бир маскан бўлиб, у 12 метр баландликдаги ёруғлик таралувчи шаршара атрофидаги  “Орзулар кўли” шоусидир. У нимаси биландир Bellagio фавворасига ўхшаб кетади, фақат ундан-да замонавий!