Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳисобот: 2016 йилда рекорд даражада муҳожирлар ҳалок бўлган
Қочқинлар масалалари бўйича халқаро ташкилот 2016 йилнинг ўтган даврини сарҳисоб қилди. Унга кўра, жорий йил муҳожирлар учун энг аянчли ва ҳалокатли бўлган. 2016 йилда дунё бўйлаб 7 мингдан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмган, дейилади ташкилот ҳисоботида.
Унинг маълумотларига кўра, 2016 йилда турли ҳолатлар бўйича кўчишга, ватанини тарк этишга мажбур бўлган 7 минг 189 киши ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган. Бунда уларнинг ярмидан ортиғи — 4 минг 812 киши — Ўрта ер денгизида ҳаётдан кўз юмган ёки бедарак йўқолган. Тадқиқотчилар йил якунигача ўлим ҳолатлари яна ортиши мумкинлигини инкор этишмаяпти.
Умуман, Европа мамлакатларига Ўрта ер денгизи орқали 357 минг 249 киши кириб келган. Муҳожирларни қабул қилиш бўйича Греция етакчи бўлган. Бу мамлакатда 170 мингдан ортиқ муҳожир бошпана топган.
Мавзуга оид
10:26
AFP: Июндаги жазирама Европада 12 мингдан ортиқ инсон умрига зомин бўлди
08:41 / 16.07.2026
Жаҳонда рекорд даражадаги жазирама кузатилиши мумкин
17:35 / 14.07.2026
Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди
10:40 / 13.07.2026