Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рус клублари Россия элчисининг ўлдирилишидан кейин ўз режаларини ўзгартириши мумкин
Фото: eurosport.ru
Россия премьер-лигаси хавфсизлик масалалари бўйича директори Александр Мейтин Туркияда Россия элчисининг ўлдирилишидан сўнг клублар ўз режаларини ўзгартириши мумкинлигини айтди.
«Бу сўнгги соатда чиққан янгилик. Ҳозир бир нарса деб бўлмайди. Аммо клублар қишки йиғинларни Туркияда ўтказиш режасини ўзгартириши мумкин. Ўйлашимча лига ва клублар бу масалани алоҳида муҳокама қиламиз.
Балки эртага кўпроқ хабарлар чиқар. Бу РФИ мажлисларига киритилмаган мавзу эди. Лекин эртага албатта қайсидир ижроқўм аъзоси бу масалани кўтариб чиқиши мумкин», — дея Мейтиндан иқтибос келтиради «Р-Спорт».
РФИ ижроқўми йиғилиши 20 декабрь куни Москвада бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
10:22 / 11.04.2026
Telegram Россияда деярли тўлиқ блокланди
09:38 / 11.04.2026
Буданов: Москва ва Киев тинчлик келишувига яқинлашмоқда
09:27 / 11.04.2026
Россия мудофаа вазири собиқ ўринбосари Попов 19 йилга қамалди
09:00 / 11.04.2026