Расмий маълумотларга кўра, Ҳиллари Клинтон халқ овоз беришларида Дональд Трампдан 2,9 млн кўпроқ овоз олган. Унга 65 млн 844 минг 965 нафар сайловчи овоз берган (48,2 фоиз), Трампда бу кўрсаткич — 62 млн 979 минг 879 сайловчини ташкил этган (46,1 фоиз).
АҚШдаги сайловнинг якуний натижалари шуни кўрсатдики, У Ҳиллари Клинтон мамлакат тарихида шу вақтгача сайловларда мағлуб бўлган номзодлар орасида энг кўп қўллаб-қувватлашга эришган ҳолда ютқазган номзод бўлди.
Берилган овозлар ҳажмига кўра, Клинтон 2012 йилги сайловда ғалаба қилган Барак Обамадан ҳам яхшироқ натижа кўрсатган: фарқ 390 минг овоз.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ сайлашга вакил қилинганлар Трампни АҚШ президенти лавозимига сайлагани ҳақида хабар берилганди. У Сайловчилар ҳайъатининг 304 овозига эга бўлган. Қонун бўйича 270та овозни тўплаган номзод давлат раҳбарлигига сайланади. Трампнинг сайловдаги асосий рақиби демократ Ҳиллари Клинтон 224 овоз олган.