Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда учувчиларнинг иш ташлаши сабабли 220дан ортиқ парвоз бекор қилинади
Жанубий Кореянинг энг йирик авиакомпанияси Korean Air учувчилари 22 декабрдан 31 декабргача давом этадиган 10 кунлик иш ташлашни бошлашди. Авиаташувчи вакилининг хабар қилишларича, 11 йилдаги илк норозилик акцияси туфайли 200га яқин ички ва 24та халқаро парвозлар бекор қилинади.
Ёнхап агентлиги маълумотларига кўра, 22 декабрь куни 18та авиарейс бекор қилинган. бекор қилинган парвозлар йўловчиларига авиачипта қиймати қайтарилган ёки бошқа парвоз вақти тақдим этилган.
Korean Air учувчиларининг иш ташлаши касаба уюшмаси вакиллари ва компания раҳбарияти ўртасидаги маошларни 34 фоизга ошириш бўйича музокаралар бесамар якунланганидан сўнг бошланган.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026