Ўзбекистон | 15:42 / 23.12.2016
54192
1 дақиқада ўқилади

“Ўзтрансгаз”га янги раҳбар тайинланди

“Ўзтрансгаз”АК бошқарув раислигига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, “Ўзтрансгаз” АК бошқарув раиси бўлиб ишлаган Маҳмудов Шукурулло Насимхонович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси бошқарувига Шоисматов Эргаш Раҳматуллаевич янги раис этиб тайинланган.

Эргаш Шоисматов Тошкент шаҳрида 1951 йилда туғилган бўлиб, Тошкент политехника институти битирувчиси ҳисобланади. У аввал “Ўзбекэнерго” акциядорлик компанияси раиси бўлиб ҳам ишлаган.

Мавзуга оид