Аксарият одамлар жониворларни онгли мавжудот сифатида қабул қилишмайди. Албатта, улар ҳисоб-китоб қилиш ёки инсон онгининг мета-когнитив хусусиятларини намоён этишга қодир эмас. Бироқ баъзи жониворлар олимларни интеллектуал кўникмалари билан ҳайратга солишмоқда. "Don't Panic" нашри олимлар "ақлли" деб топган жониворлар рўйхатини тақдим этди. 

 

Денгиз шерлари

Тадқиқотлар денгиз шерларининг мантиқий фикрлаш хусусиятига эга эканликларини кўрсатди. Бу ажойиб мавжудотлар анча мураккаб параллелларни амалга ошира олади. Масалан, а = b ва b = с бўлса, у ҳолда а = с бўлиши.

 

Бабунлар

Бабунларнинг когнитив хусусиятлари шимпанзенинг худди шу хусусиятларига яқин келади. Бундан ташқари, бошқа жониворлардан фарқли ўлароқ, бабунлар ҳаттоки стрессни ҳам енга олади. 

 

Қўйлар

Қўйларни аҳмоқ деб ҳисоблаганлар янглишади: бу жониворлар кенг қамровли ҳиссиётларни намоён эта олишади ва атроф-муҳитнинг ўзгаришига тез мослашишади. Бундан ташқари, қўйлар ажойиб хотирага эга.

 

Енотлар

Олимлар топқирлик борасида биринчиликни енотларга беришди. Улар мураккаб ижтимоий алоқаларни ўрната олишади ва муайян муаммоларни ҳал қилиш учун янги ускуналарни осонлик билан ўзлаштиришади.  

 

Каламушлар

Маълум бир шароитга мослашиш борасида уларга етадигани йўқ. Бундан ташқари уларнинг хотираси яхши. Албатта, бу кемирувчилар биз учун жуда ёқимсиз кўринади, бироқ уларнинг ақлий салоҳиятлари юқори баҳоланади.