Коля Лукашенко: Президент бўлиш ниятим йўқ
Белоруссия президентининг кичик ўғли Коля Лукашенко ўзининг келажакдаги режалари билан ўртоқлашди, деб хабар беради РИА Новости.
«Ростини айтсам, менинг президент бўлиш ниятим йўқ», - дея айтиб ўтган 12 ёшли мактаб ўқувчиси маҳаллий телевидениега берган интервьюси вақтида. Унинг аниқлаштиришича, айни дамда шифокор ёки ҳарбий бўлиш ҳақида ўйламоқда.
Александр Лукашенко сентябрда нима учун унинг кичик ўғли омма олдида кам кўриниш бераётганига изоҳ берганди. Унинг сўзларига кўра, Коля кўпроқ мактабдаги таълимга эътибор қаратган. Шу билан бир қаторда, белоруссия етакчисининг таъкидлашича, болада давлат раҳбари бўлиш нияти йўқ.
Маълумот учун, Белоруссия президенти сўнгги йилларда деярли барча расмий тадбирларда Коля билан бирга пайдо бўлмоқда. Бола Владимир Путин, Виктор Ющенко, Дмитрий Медведев, Барак Обама билан учрашган. Шунингдек, у МДҲ саммитлари, БМТ Бош ассамблеяси, Пекин ва Сочидаги Олимпиадаларда ҳам қатнашган.
Мавзуга оид
23:47 / 23.11.2024
Лукашенко полшалик қочоқ судяга бошпана тақдим этди
21:16 / 22.11.2024
Лукашенко Беларусда норозилик намойишлари такрорланса, интернетни «бутунлай ўчириб қўйиш» билан таҳдид қилди
20:52 / 20.11.2024
Лукашенко яна 32 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
01:38 / 19.11.2024