Мишель Обамани маймун деб атаган америкалик яна ишдан ҳайдалди
АҚШнинг Виржиния штатидаги нотижорат ташкилоти раҳбари мамлакатнинг биринчи хоними Мишель Обамани “пошнадаги маймун” деб атагани учун иккинчи бор ишдан бўшатилди. У Facebook’даги ўз саҳифасида шундай ёзувларни қолдирган, деб хабар беради Reuters.
НКО Clay County Development Corp компанияси раҳбари Памела Тейлор лавозимини ташкилотнинг ирқчиликка қарши сиёсатини бузгани сабаб тарк этган, бироқ кейин яна қайтган. Компания қашшоқ ва кекса кишиларга ёрдам бериш билан шуғулланади.
Таъкидланишича, у Дональд Трампнинг президентлик сайловларидаги ғалабасидан сўнг ўзининг саҳифасида “Оқ уйда замонавий ва чиройли биринчи хонимни кўришдан мамнун” эканлиги ҳақида изоҳ қолдирган. Аёл Трампнинг рафиқаси Меланьяни назарда тутган. Шу билан бир қаторда, ҳозирги биринчи хоним ҳақида “пошнадаги маймундан чарчагани”ни ёзган.
Ушбу хабар ошкор бўлиб, катта можароларни келтириб чиқарганидан сўнг аёл Ғарбий Виржиния ва ННТ раҳбарияти билан келишилган ҳолда ишдан бўшатилди.
Мавзуга оид
14:35 / 04.11.2024
АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади
11:10 / 04.11.2024
CNN: АҚШ сайловлари Путинни Киев билан мулоқотга ундамайди
09:30 / 04.11.2024
Камала Ҳаррис АҚШ президентлик сайловларида овоз берди
16:42 / 03.11.2024