Apple маҳсулотлари яна бир мамлакатда ишлаб чиқарила бошлайди
Американинг Apple компанияси 2017 йилнинг апрелидан Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида ҳам ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Бу ҳақида Times of India нашри хабар берди.
Apple маҳсулотларини йиғиш билан шуғулланувчи Тайваннинг Wistron компанияси Бангалор шарқидаги саноат хабида ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.
Манбага кўра, ишлаб чиқариш операциялари апрель ойидан бошланади, 2017 йилнинг охирига бориб эса, тўлиқ қамровли ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Apple'нинг Ҳиндистондаги бозорга қизиқиши бошқа мамлакатлар бозорларидаги таназзул фонида бу мамлакатдаги сотувларнинг ижобий динамикаси билан изоҳланади.
Counterpoint Technology Market Research маълумотларига кўра, Apple 2015 йил октябридан 2016 йилнинг сентябрига қадар 2,5 миллион iPhone смартфонларини сотган. Бу йиллик ҳисобда 50 фоизга ўсишни билдиради. Бироқ Apple'нинг ҳинд бозоридаги улуши жуда кам. Strategy Analytics компаниясининг август ойида ўтказган тадқиқоти Apple iOS операцион тизимининг улуши жорий йилнинг иккинчи чорагида атиги 2,4 фоизни ташкил қилганини кўрсатди. Шунингдек манбада Ҳиндистоннинг смартфон бозори келаси йилда Америка бозорини ортда қолдириб, дунё миқёсида иккинчи ўринга кўтарилиши кутилаётгани таъкидланган.
Жорий йилнинг май ойида Apple раҳбари Тим Кук Ҳиндистонга ташриф буюрди. Ташриф давомида 2017 йилнинг бошида Бангалорда лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватловчи марказ очиш режалари ҳақида маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:56 / 08.11.2024
iPhoneʼнинг янги функцияси полициячиларнинг зарарига ишламоқда — ОАВ
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024