Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Флоренцияда бомба портлади
Италиянинг Флоренция шаҳрида қўлбола портловчи қурилманинг портлаши оқибатида полиция ходимларидан бири жиддий жароҳат олди, деб хабар бермоқда ANSA нашри.
Нашр маълумотларига кўра, шубҳали буюм шаҳарнинг тарихий маркази яқинидаги кўчада тахминларча неофашист жамоатчилик ташкилоти Casa Pound билан алоқадор бўлган дўконга кираверишда аниқланган.
Шубҳали буюм билан портловчи моддалар билан ишловчи полициячилар ишлаётганда портлаш юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, шубҳали буюм соат механизми билан ҳаракатга келтирилувчи қўлбола бомба бўлган.
Яраланган полициячи шифохонага етказилган, унга қўли ва кўриш қобилиятидан айрилиши хавф солмоқда. Воқеа тергов қилинмоқда.
Мавзуга оид
15:11 / 10.01.2026
Флоренция театри Захарова ва Репин иштирокидаги намойишларни бекор қилди
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
07:36 / 13.09.2023
Флоренцияда Ўзбекистоннинг Италиядаги биринчи маданият маркази очилди
18:45 / 18.08.2017