Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда автотранспорт ижарасининг минимал ставкалари белгиланди
Фото:Getty images
Ўзбекистон ҳукумати 2017 йил учун автотранспорт воситалари ижарасининг янги минимал ставкасини белгилади.
Унга кўра, минимал ставкалар Ўзбекистон Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" қарорига мувофиқ белгиланди.
Минимал ставкалар автотранспорт воситаларини ижарага олишда солиқ базасининг камайишига йўл қўймаслик мақсадида белгиланди.
Мазкур мулкни ижарага беришда жисмоний шахслар даромадига нисбатан белгиланадиган солиқ шартнома бўйича ижара тўлови суммасидан олинади, бироқ у белгиланган минимал ставкалардан кам бўлмаслиги керак.
Ставкалар автотранспорт турига қараб алоҳида белгиланган. Енгил автомобиллар учун ойлик минимал ижара ставкаси 330 минг сўмни ташкил қилади (2016 йилда - 220 минг сўм), бошқа транспорт турлари (микроавтобуслар, автобуслар, юк машиналари) учун - 645 минг сўм (430 минг сўм).
Мавзуга оид
09:35 / 06.01.2026
Ижара хизматларининг ярмига яқини автомобил ижараси ҳиссасига тўғри келди
08:50 / 25.12.2025
Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди
09:38 / 24.12.2025
Ноябрда уй-жой савдоси ошди, ижара нархлари ҳам ўсди
17:50 / 03.11.2025