Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда кўчмас мулк ижарасининг минимал ставкаси белгиланди
Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилнинг 1 январидан жисмоний шахслар томонидан ижарага бериладиган турар жой ва нотурар иншоотлар ижара тўловининг асосий ўлчамларини белгилаб берди. Бу ҳақида Uzdaily нашри хабар берди.
Ижара тўловининг асосий ўлчамлари Ўзбекистон Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ белгиланди.
2017 йилда нотурар жой ижарасининг минимал ставкаси 1 квадрат метр учун Тошкент шаҳрида 9 минг сўм қилиб (2016 йилда - 6 минг сўм) белгиланди, Нукус шаҳри ва вилоятлар тасарруфидаги шаҳарларда - 6 минг сўм (4 минг сўм), бошқа аҳоли пунктларида эса - 3 минг сўм (2 минг сўм) даражасида белгиланди.
Турар жой ижарасининг минимал ставкаси 1 квадрат метр учун бир ойга Тошкент шаҳрида - 4,5 минг сўм (3 минг сўм), Нукус ва вилоятлар тасарруфидаги шаҳарларда - 3 минг сўм (2 минг сўм) ва бошқа аҳоли пунктларида - 1,5 минг сўм (минг сўм) даражасида белгиланди.
Мавзуга оид
20:03 / 05.04.2026
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
13:42 / 31.03.2026
Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?
13:09 / 31.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда реал иш ҳақининг ўсиши тезлашди
15:37 / 25.03.2026