Фан-техника | 16:51 / 06.01.2017
5636
2 дақиқада ўқилади

Google алгоритми 60 нафар Го ўйинчисидан мағлубиятсиз устун келди

Google DeepMind жамоаси Го ўйини учун махсус алгоритм синовини якунлади. AlphaGo алгоритмини синаш ишлари ўтган йилда бошланган эди. Профессионал ўйинчи билан илк баҳс 2016 йил мартида ўтказилган. Ўшанда дастур таниқли Го ўйинчиси Ли Седол билан куч синашган эди. Унда бешта ўйиндан 4тасида DeepMind ғалаба қозонганди. 

Седолни мағлуб этган алгоритм ҳақида узоқ вақт унутишди. Бироқ, ўтган йилнинг 29 декабрь куни Го онлайн-ўйин майдонларида Master лақабли ўйинчи пайдо бўлди. У 60та ўйиндан бирортасида мағлуб бўлмади. Биттасида дуранг қайд этилган. У ҳам бўлса, Мастернинг ҳужумига дош беролмаган рақиб ўйинни тарк этган. 

5 январь куни DeepMind ишлаб чиқарувчилари Master номи билан AlphaGo дастурининг такомиллаштирилган намунаси ўйнаганини тан олишди. Мағлуб бўлганлар орасида Го ўйини бўйича Хитой чемпиони ҳам бўлиб, у алгоритмни олқишлаган. 

Го — тахта устида ўйналадиган мантиқий ва стратегик ўйин бўлиб, майдоннинг аксар қисмини эгаллаш билан рақибни мағлуб этиш талаб этилади. 

Мавзуга оид