Азиз Ҳайдаров фаолиятини Россия чемпионатида давом эттириши мумкин
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров фаолиятини Россия ёки Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин.
Дубайдаги манбанинг хабар қилишича, Азиз Ҳайдаров тўп сураётган Дубайнинг "Ал Шабоб" клуби ҳалигача футболчи билан янги шартнома борасида келишиб олмаган. 31 ёшли футболчининг Дубай клуби билан амалдаги шартномаси 6 ойдан сўнг ўз якунига етади.
Таянч ярим ҳимоясида ҳаракатланадиган бу футболчига Россия ҳамда Саудия Арабистони клублари таклиф билан чиқишган. Шунингдек, БАА чемпионатида иштирок этувчи маҳаллий клублар ҳам Азиз Ҳайдаровни ўз таркибига қўшиб олиш истагида футболчига бир неча бор сўров юборишган.
Маълумот ўрнида, "Ал Шабоб" жамоаси 2011 йил ёзида Азиз Ҳайдаровни 300 минг фунт стерлинг эвазига "Бунёдкор" клубидан харид қилганди.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2021
«Ўзбекистон учун бунақа ўйнаш асло мумкинмас» — Биродар Абдураимов Азиз Ҳайдаров ва Одил Аҳмедовни саволларга тутди
16:18 / 19.06.2021
Вадим Абрамов истеъфога чиқарилди. Одил Аҳмедов миллий жамоадаги фаолиятини якунлади
16:34 / 23.03.2021
«Япония ва Кот-д'Ивуар билан ўйин варианти ҳам бор эди». Азиз Ҳайдаров Гана нега асосий таркибда келмагани ва бошқа таклифлар ҳақида
17:44 / 17.03.2021