Иқтисодиёт | 17:31 / 08.01.2017
7105
2 дақиқада ўқилади

Хитой Африка мамлакатларини янги Буюк ипак йўли лойиҳасига қўшилиш учун таклиф қилди

© AP Photo

ХХР Ташқи ишлар вазири Ван И Африка мамлакатларини "Битта камар — битта йўл" номли иқтисодий ривожланиш стратегиясида иштирок этишга таклиф қилди.

Ван И 7-12 январь кунлари давомида Мадагаскар, Замбия, Танзания, Конго ва Нигерия бўйлаб турне уюштиради.

"Хитой Африка мамлакатларини "Битта камар — битта йўл" номли иқтисодий ривожланиш стратегиясида иштирок этишга таклиф қилади", — деган Ван И Мадагаскарда журналистлар билан учрашув вақтида.

Вазирнинг сўзларига кўра, Африка мамлакатлари тарихан Буюк Ипак йўлининг бир қисми бўлган ва йўлнинг денгиз орқали йўналишида Ғарб билан боғловчи восита сифатида иштирок этган.

"Агар Африка давлатлари янги Буюк Ипак йўли лойиҳасида иштирок этишга рози бўлса, биз албатта буни фақат қўллаб-қувватлаймиз", — дея қўшимча қилган Ван И.

ХХР ТИВ раҳбари қайд этиб ўтганки,  Хитой Африканинг шарқий қисмида жойлашган мамлакатлар вакиллари билан бу масалада музокаралар ўтказган ва маълум силжишларга ҳам эришган.

Хитой 2013 йилда "Бир камар — бир йўл" номли янги иқтисодий ривожланиш стратегиясини жорий этиши ҳақида эълон қилганди. Бу лойиҳа Евроосиё мамлакатлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришни назарда тутади. Стратегия ривожланишнинг асосий 2 йўналишини назарда тутади: Буюк Ипак йўли иқтисодий камари ва денгиз йўли. Гап Шарқ ва Ғарб ўртасида маҳсулотларни тўғридан-тўғри ва имтиёзли етказиб бериш учун савдо йўлаги ташкил этиш ҳақида боради.

Мавзуга оид