Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия ҳукумати Ҳалабни тиклаш режасини қабул қилди
Сурия вазирлар маҳкамаси Ҳалаб шаҳрининг босқичма-босқич тикланиши режасидан иборат дастурни қабул қилди, деб хабар бермоқда SANA ахборот агентлиги.
Дастур коммунал хизматлар ва саноатнинг тикланиши, хавфсизликнинг мустаҳкамланиши, таълим ва тиббиёт муассасаларининг нормал ишга қайтишини кўзда тутади.
Режанинг амалга оширилишини назорат қилиш учун ишчи гуруҳ шакллантирилди, унга жамоатчилик ишлари ва уй-жой қурилиши, маҳаллий ўзини бошқариш ва сайёҳлик вазирлари кирган.
Сурия армияси 22 декабрда Ҳалабнинг террорчилардан тўлиқ озод қилинганини эълон қилганди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026