Андрей Карлов ўлдирилган кўргазмалар залига унинг номи берилди
Анқарадаги Замонавий санъат марказидаги кўргазмалар залига Россиянинг Туркиядаги собиқ элчиси Андрей Карловнинг номи берилди. Андрей Карлов 2016 йил 19 декабрда ушбу залда террорчи қурбонига айланган эди, деб хабар қилмоқда Anadolu агентлиги.
Чанқоя тумани раҳбари Алпер Ташделеннинг баёнот беришича, россиялик дипломатнинг ўлдирилиши Туркия ва Россия халқларининг чуқур қайғусига сабаб бўлган.
"Терроризм – бу бутун инсониятга қарши жиноятдир. Биз дини ва миллати йўқ террорчиларни қоралаймиз. Бу зал Карлов хотирасини абадий сақлайди", - деган Ташделен.
Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов Анқарадаги кўргазмада нутқ сўзлаётган вақтда отиб ўлдирилган эди. РФ ташқи ишлар вазирлиги воқеани теракт деб баҳолаганди. Карловга ўлимидан сўнг, Россия қаҳрамони унвони берилганди.
Мавзуга оид
14:18
Россия ўзбекистонликларни сэндвич-панеллар ишлаб чиқариш соҳасида ишга олмоқчи
14:18
Россия ўзбекистонликларни сэндвич-панеллар ишлаб чиқариш соҳасида ишга олмоқчи
09:59
Британиянинг энг йирик банки Россиядан тўловларни қабул қилишни тўхтатди
23:22 / 22.11.2024