Спорт | 18:50 / 11.01.2017
10184
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон вакили Кураш Халқаро Ассоциацияси томонидан 2016 йилнинг энг яхши спортчиларидан бири деб топилди

Кураш халқаро ассоциацияси “IKA’нинг 2016 йилдаги энг яхши спортчилари ва воқеалари” ҳар йилги мукофоти лауреатларини маълум қилди. 

Маълумки, Кураш халқаро ассоциацияси ҳар йил бошида “Энг яхши курашчи”, “Энг яхши курашчи аёл”, “Энг яхши чемпионат”, “Энг яхши ҳакам”, “Энг яхши мураббий”, “Энг яхши миллий федерация” ва бошқа номинациялар бўйича ғолибларни аниқлайди.

Суҳроб Худойбердиев

2016 йилги “Энг яхши техника эгаси” деб Ўзбекистон вакили Суҳроб Худойбердиев тан олинди. У Вьетнамнинг Дананг шаҳридаги Осиё соҳил ўйинлари ғолиби бўлган. Айтилишича, спортчимиз “Ўйинларнинг ярим финал ва финал беллашувида бир қатор ажойиб ва чиройли ташлашларни амалга оширди”.

Кураш халқаро ассоциацияси томонидан 2016 йилнинг “Энг яхши курашчиси” деб Эрон вакили Мустафо Далириан тан олинди. “Энг яхши курашчи аёл” деб Хитой Тайбэйи вакиласи Ли Ван Тинг қайд этилган бўлса, “Энг яхши мураббий” деб Жанубий Корея терма жамоаси устози Сун Жун Кьюн эътироф этилди. Конго Республикаси Кураш федерацияси “Энг яхши миллий федерация” деб аталди. Шунингдек, “Энг яхши чемпионат”, “Энг яхши эркак ҳакам”, “Энг яхши аёл ҳакам”, “Энг яхши континентал федерация” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.

Ли Ван Тинг
Мустафо Далириан

Мавзуга оид