10:45 / 13.01.2017
11481

Ҳомийлар Шумахерни тарк этмоқда

Фото: «Рамблер.новости»

Германиялик автопойгачи, «Формула-1» пойгаларида 7 марта чемпион бўлган Михаэль Шумахер яна икки ҳомийсини йўқотди.

Maquina do Esporte хабарига кўра, Audemars Piguet (соатлар ишлаб чиқаради) ва Hormann (гаражлар учун дарвозалар) Шумахер билан ҳамкорликни тўхтатган.

Бунгача айни даволанишда бўлган пойгачи билан ҳамкорликни et Set, Navyboot, Rosbacher ва Erlinyo компаниялари ҳам узганди. Deutsche Vermögensberatung эса 48 ёшли спортчини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда ва унинг ўғли Мика Шумахерга ҳомийлик қилмоқда.

Айни вақтда Михаил Шумахер тўшакдан кўтарила олмайди, лекин креслода ўтириши мумкин. У шунингдек, атрофидаги яқинларини таний олади.

2013 йил декабрида Шумахер тоғ-чанғи трассасида бошидан жиддий жароҳат олди, бунинг оқибатида миясининг икки палласи ҳам зарар кўрди. Собиқ пойгачи 2014 йил сентябридан буён Швейцариядаги дала ҳовлисида реабилитация курсидан ўтиб келмоқда.

Унинг даволанишига уч йилда қарийб 14 млн фунт сарфланди.

Top