Спорт | 14:49 / 18.08.2016
9944
1 дақиқада ўқилади

Ferrari собиқ президенти Шумахер соғлиғи ҳақида ҳеч нарса демаган

Италиянинг Ferrari автомобилсозлик компанияси собиқ президенти Лук ди Монтедземолонинг матбуот котиби баёнот беришича, унинг раҳбари машҳур немис автопойгачиси Михаэль Шумахернинг соғлиғи борасида ҳеч қандай фикр билдирмаган. Ди Монтедземоло вакилининг сўзларини Motorsport портали келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 16-август куни Британиянинг The Mirror нашри ди Монтедземолонинг Шумахер борасида айтган гапларини келтириб, пойгачига даволаш курслари таъсир қила бошлагани ва унинг соғайиб кетишидан умид борлиги ҳақида ёзган эди

"Ди Монтедземоло мана бир неча ойдирки, Шумахернинг соғлиғи билан боғлиқ ҳеч қандай баёнот бергани йўқ", - деган матбуот котиби.

Михаэль Шумахер 2013-йил декабрь ойи охирида Франциянинг Мерибел тоғ курортида чанғида учаётган вақтда жиддий жароҳатланган эди. 

Мавзуга оид