Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сбербанк юрист-роботлари сабабли 3 минг ходимини ишдан бўшатади
Россиянинг энг йирик молия муассасаларидан бири Сбербанк 2017 йили 3 минг хизматчисини лавозимидан озод этади. Уларнинг вазифасини робот адо этади. Роботлаштириш жараёни ривожланиши билан бошқа мутахассислар ҳам қисқартирилади, дея маълум қилган Сбербанк раҳбари ўринбосари Вадим Кулик Гайдар форумида.
Унинг айтишича, "ўтган йилнинг тўртинчи чорагида юрист-робот ишга туширилган, у аризаларни мустақил равишда ўрганиб чиқа олади. Шунга кўра 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида жисмоний шахсларнинг мурожаатлари бўйича барча ишлар шундай роботларга топширилади", — деган Кулик.
Кулик кейинчалик, Сбербанк матбуот хизмати орқали масалага ойдинлик киритишича, роботлар муассасадаги юристларнинг ишини енгиллаштириб, уларнинг мураккаб ҳуқуқий масалалар билан шуғулланишига имкон беришини айтган.
Шу билан бирга, Сбербанк юристларга қайта ўқитишдан ўтишни таклиф қилади, бироқ, бу қисқартишларнинг олдини ололмайди.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21 / 17.06.2026
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
15:51 / 17.06.2026
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
09:20 / 17.06.2026