Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Moody's 864 млн доллар эвазига ўз хатосини “ёпди-ёпди” қилади
Халқаро рейтинг агентлиги - Moody's АҚШ ҳукуматига 864 млн доллар тўлашга розилик билдирди. Агентлик, 2008 йилги молиявий инқироз арафасида турли қоидабузарликларни содир этганликда айбланган эди. Эндиликда, ўзига нисбатан барча даъволарга барҳам берилиши ва тергов ишларининг тўхтатилиши учун шунча миқдорда жарима тўлайди, деб хабар қилади Bloomberg агентлиги.
Маълумотларга кўра, Moody's 437 млн долларни АҚШ адлия вазирлигига тўлайди, қолгани агентликка қарши тергов ишлари олиб борган 21 штат прокуратуралари ўртасида тақсимланади.
АҚШ ҳукуматининг ишонч билдиришича, Moody's агентлиги жаҳон молия инқирози арафасида ипотека облигациялари рейтингини сунъий равишда юқори кўрсатган. Шу каби айбловлар Standard & Poor's агентлигига нисбатан ҳам илгари сурилган. Бу агентлик алаоқибат1,3 млрд доллардан ортиқ жарима тўлаган эди.
Мазкур агентликларнинг ижобий баҳоларига ишонган кўплаб сармоядорлар ипотека акцияларини харид қилган ва натижада, ипотека бозори қулаганда, улар касодга учраган. Кўпчилик экспертларнинг фикрича, айнан ипотека бозоридаги инқироз жаҳон молия инқирозига сабаб бўлган.
Мавзуга оид
10:06
АҚШ AI таҳдидлари сабаб киберхавфсизлик талабларини кучайтирди
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
09:59 / 10.06.2026
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30 / 10.06.2026