Жамият | 13:01 / 18.01.2017
5036
1 дақиқада ўқилади

Литвалик маҳбус унга интернетни чеклаган ҳукуматга қарши ишни ютди

Фото: © Fotolia

Страсбургдаги Европанинг инсон ҳуқуқлари бўйича суди 17 январда Литва Правенишкес ахлоқ-тузатиш колониясида жазо ўтаётган маҳбуснинг ҳуқуқларини бузганлигини эълон қилди. Бунга ҳукуматнинг маҳбусга масофадан туриб ўқиш излашида интернетдан фойдаланишни тақиқлагани сабаб бўлган. 

Маҳбус Хенрикас Янковскис судга колония маъмурияти унга интернетдан фойдаланиш имкониятини беришни тақиқлаганидан кейин мурожаат қилган. 

"Литва ахлоқ-тузатиш колониясидаги маҳбуснинг ҳуқуқларини бузган. Унга ўқиш қидириш мақсадида интернетдан фойдаланиш тақиқлаб қўйилган", дейилган суд қарорида.

Суд ҳакамлик ҳайъати "бундай қарорлар Европанинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш конвенциясини бузишини, чунки интернетдан фойдаланиш инсон ҳуқуқи ҳисобланишини" эълон қилган. Суд маҳбуснинг унга 30 минг доллар товон пули тўлаш илтимосини рад этди. Судьялар бу вазиятда қоидабузарлик тасдиқланишининг ўзи етарли деб топганлар.   

Мавзуга оид