Жаҳон | 01:23 / 18.01.2017
18975
1 дақиқада ўқилади

Оқ уй Трампга "ё Россия, ё АҚШ разведкаси позициясини" танлашни таклиф этди

Фото: © AFP

АҚШнинг янги маъмуриятига ё Россия, ё АҚШ разведкаси позициясини қўллаб-қувватлашини аниқлаб олиши керак, деб айтди Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест.  

Журналистлар Эрнестдан Россия президенти Владимир Путиннинг АҚШда далилларни сохталаштириш билан шуғулланувчилар фоҳишалардан баттароқ деган сўзларига изоҳ беришни сўрашган.

Охирги матбуот-анжуманини ўтказаётган Эрнест бунга жавобан АҚШ разведкаси аъзолари "Россия борасида биринчи марта бундай ноқулай нарсалар гапирмаётганини" айтди.

"Бу ерда аниқ фарқлаш бор. Бир томонда – Америка разведкаси аъзолари ҳамда руслар бизнинг демократияни шубҳа остига қўйишга интилишда қўллаётган усуллардан хавотирланаётган АҚШ конгресси демократлари ва республикачилари бор. Бошқа томонда эса Wikileaks ва руслар. Янги маъмурият эса ўз позициясини аниқлаб олиши керак", деб айтди Эрнест.

Мавзуга оид