Жаҳон | 17:48 / 18.01.2017
8767
2 дақиқада ўқилади

Турк ОАВ: Гулен тарафдорлари Туркия манфаатларига жиддий зарба берди

Туркияга босим ўтказишга ҳаракат қилган кучлар мамлакат суд тизими устидан ҳам назорат ўрнатмоқчи бўлган, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарада чиқиш қилиб.

Унинг сўзларига кўра, Фатҳуллоҳ Гулен террорчилик оқими тарафдорлари Туркия суд органларига бир неча йил давомида кириб келган.

«Гулен тарафдорлари Туркия манфаатларига жиддий зарба беришди, хусусан таҳдидларни йўқ қилиш йўналишидаги қадамлар борасида ҳам», - таъкидлаб ўтди Эрдўған.

Гулен ва унинг тарафдорлари Туркия давлат органларининг фаолиятига ҳам путур етказмоқчи бўлишган, деди президент.

«Биз Туркия суд тизимини террорчилар қўлига бериб юборишимиз мумкин эмасди», - таъкидлаб ўтди Эрдўған.

Унинг сўзларига кўра, FETÖ аъзолари Туркиядаги конституциявий тартибни бузиш учун барча ишни амалга оширишди.

Улар ўз мақсадларига етиша олмаслигини тушуниб, Туркияда 2016 йилнинг 15 июль куни ҳарбий тўнтаришни амалга оширишга уринишди, деди президент.

Эрдўғаннинг таъкидлашича, Гулен тарафдорлари Курдистон ишчи партияси террорчилари билан фаол равишда ҳамкорлик олиб борган. «Айни дамда уларнинг тарафдорлари ҳали ҳам Туркия хавфсизлик кучлари, жумладан армияда бор. Улар террорчилик ташкилотлари ишини енгиллаштирмоқда. Бироқ йил сайин уларнинг сони камайиб бормоқда ҳамда бу жараён давом этади», - деди президент.

«Биз ҳеч қачон инсонларни тоифаларга ажратмаганмиз. Эшикларимиз давлат, халқ, ҳукумат, демократик ва қонуний институтларни ҳурмат қилувчилар учун ҳар доим очиқ бўлган», - деган давлат раҳбари.

Президентнинг таъкидлашича, FETÖ тарафдорларини аниқлаш жараёни давлат идораларининг одатий фаолиятига таъсир кўрсатмаяпти.

«Бунга Истанбулдаги теракт ижрочисини қўлга олишни яққол мисол тариқасида келтириш мумкин. Бу анча мураккаб иш бўлди», - деди Эрдўған.

Мавзуга оид