Туркия прокуратураси 243 нафар ҳарбийни ҳибсга олиш бўйича ордер берди
Истанбул прокуратураси Туркия Қуролли кучларининг 243 нафар ҳарбий хизматчисини қўлга олиш бўйича ордер берди. Улар мухолифатдаги Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотига алоқадорликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Anadolu агентлиги ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига асосланган ҳолда хабар қилган.
Таъкидланишича, ҳарбийларни қўлга олиш амалиёти мамлакатнинг 54 вилоятида ўтказилмоқда. Прокуратурага кўра, улар Bylock дастуридан фойдаланишган. Бу иловани, асосан, Гулен тарафдорлари шифрланган хабарларни юборишда қўллашган.
2016 йил 16 июлига ўтар кечаси Туркияда ҳарбий давлат тўнтаришига уриниш содир этилди. Ҳукумат кучлари ва исёнчи ҳарбий бўлинмалар ўртасидаги асосий қарама-қаршилик Анқара ва Истанбулда бўлиб ўтди.
Туркия ҳукумати бу воқеаларда 1990 йиллар охиридан АҚШда истиқомат қилиб келаётган Гулен ташкилотини айблади.
Мавзуга оид
20:33 / 31.10.2024
Туркия Республикасининг 101 йиллигини нишонлаётган Истанбул – фоторепортаж
21:06 / 24.10.2024
Терактдан сўнг Туркиядаги ўзбекистонликлар ҳушёрликка чақирилди
18:42 / 10.09.2024
Фирибгарликда гумонланиб, қидирувда бўлган шахс Туркияда ушланди
11:22 / 06.09.2024