Жамият | 17:09 / 01.02.2017
18209
2 дақиқада ўқилади

“Эътироф” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими қачон ўтказилиши маълум бўлди

2017 йил 14 февраль куни Маданият ва спорт ишлари вазирлиги таклифи билан маданият, санъат, спорт ва ижодиёт соҳасида “Эътироф” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирни юқори савияда ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 январдаги "Маданият, санъат, спорт ва ижодиёт соҳасидаги “Эътироф” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросимини ўтказиш тўғрисида”ги мажлис баёни қабул қилинган. Мазкур мажлис баёни билан "Эътироф” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросимини ташкил этишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича республика Ташкилий-ижодий гуруҳи ҳамда номзодларни сараловчи Бадиий кенгаш ташкил этилган. 

“Эътироф” мукофоти “Театр, кино ва оммавий томошалар”, “Эстрада, анъанавий, опера хонандалиги, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати”, “Тасвирий ва амалий санъат”, “Бадиий ижод, журналистика ва телевидение”, “Спорт”, “Эътибор, эҳтиром, эъзоз” каби йўналишлар бўйича ўтказилади.

“Эътироф” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими 2017 йил 14 февраль куни "Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтади.

Мавзуга оид