Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меркель Анқарада турк мухолифати вакиллари билан учрашди
Германия канцлери Ангела Меркель Туркияга уюштирилган ташрифи якунида пайшанба куни кечқурун Анқарада мамлакат мухолифат партиялари вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда ГФР ҳукумати расмий вакили Штеффен Зайберт хабар берди.
Хусусан, Меркель Халқ-республика партияси етакчиси Камол Қиличдорўғли ва халқлар Демократик партияси вакиллари билан музокаралар ўтказди. Учрашувда қандай масалалар муҳокама қилинганига ойдинлик киритилмаган.
Аввалроқ канцлер Туркияга ташрифи давомида “мухолифат демократиянинг бир қисми” эканини таъкидлаб ўтганди.
Мавзуга оид
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026
«Кучлироқ НАТОда кучлироқ Европа» – Анқарадаги саммит қандай ўтди?
18:10 / 09.07.2026
Эрдўған НАТО етакчиларига шахсий тўппонча совға қилди
20:08 / 07.07.2026