Light | 11:48 / 04.02.2017
36604
2 дақиқада ўқилади

Кун.uz Telegram-канали Ўзбекистонда №1!

Ҳа, айнан бизнинг нашримиз Ўзбекистондаги Telegram каналлари орасида энг кўп фойдаланувчига эга сайт сифатида ўз рекордини ўрнатди. Каналимизнинг 122 000 нафар омадли аъзоcи Кун.uz’нинг энг муҳим, долзарб, қизиқарли ва эксклюзив бўлган хабарларини кузатиб бориш имконига эгадир. Сиз ҳам уларнинг сафида бўлишни истайсизми? Ундай бўлса Telegram’даги саҳифамиз - https://t.me/kunuzofficial'да кутиб қоламиз. Дарвоқе, манзилни қидирганда эътиборли бўлишингизни сўраймиз. Сабаби, ижтимоий тармоқларда Кун.uz'га мухлислик қилиб, сохта аккаунт очганлар талайгина. :) 

Шунингдек, нашримизнинг бошқа ижтимоий тармоқлар – Instagram (312 000дан ортиқ), Facebook (94 000дан ортиқ), Twitter (17 000дан зиёд), «Одноклассники» (160 000)даги расмий саҳифаси ҳам аъзолар сонининг кўплиги бўйича етакчи ўринда туради. Албатта, бундай юқори кўрсаткич учун бизни тинмай кузатишда давом этадиган севимли ўқувчиларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз. Сизнинг ишончингиз - бизнинг масъулиятмиздир.

Яна бир ажойиб янгилик! 2017 йилнинг илк кунларидан Youtube видеохостингида ҳам ўз каналимизни ишга туширдик. У ерда ҳозиргача 5600 киши обуна бўлишга улгурди (сизга ҳам каналимизга қўшилишни тавсия этамиз, чунки қизиқарли янгиликларни энди видео шаклда ҳам кузатиш имкониятига эга бўласиз).

Кун.uz ўз ўқувчиларига юзланади: 2016 йил сарҳисоби ва 2017 йил режалари >>>

Мавзуга оид